16-умумтаълим мактабида Янгиқўргон туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ўзи ўқиган  16-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан учрашди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда туман раҳбари сўнгги йилларда мамлакатимизда  таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, мактабларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг илм олиш,  касб эгаллашлари учун  яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Туман раҳбари биринчи устози З.Мубораковага миннатдорчилик билдирар экан, шу мактабда ўтган ўқувчилик даврларини ёдга олди.

Суҳбатнинг иккинчи қисмида ўқувчилар туман ҳокимига сўнгги ўқиган китоби, бугунги даражага эришишига  устозларининг ҳиссаси, мактабда ёқтириб ўқиган фани, болалигидаги орзулари, мақсадлари  хақида бир биридан қизиқ саволлар билан мурожаат қилдилар.

Ҳоким ёшларнинг саволларига жавоб берар экан, келажакда улар эгаллаган касби ёки ҳунари билан аввало, ота-онаси, ўқитувчилари ва қишлоқдошларининг ишончини оқлашларини лозимлигини таъкидлади.

Тадбир сўнггида А.Нажмиддинов фаол ўқувчиларни рағбатлантирди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги