Бугун туман раҳбари Асадулло Нажмиддинов 1-секторда ҳудудидаги ёшларни қабул қилди

Қабул давомида сектор раҳбари ёшларнинг мурожаатларини тинглаб, жойида ҳал этиш чораларини кўрди.

Хусусан, "Бирлик" маҳалласидан Ю.Сотиболдиева тикув цехи очиш учун имтиёзли кредит олиш, "Маданият"дан З.Холмирзаева касб-ҳунарга ўқиш, М.Обиджонова пишириқ пишириш фаолиятини  кенгайтириш учун субсидияга печ олиш, М.Қўлдашев пайвандлаш ускунаси, Заркент маҳалласидан А.Абдураҳмонов устахонаси учун юқори кучланишли электр энергияси тармоғини тортиш масалаларида кўмак сўраб мурожаат қилдилар.

Қабулда, шунингдек, фуқаролардан турмуш ўртоғи ногирон бўлган М.Ёқуббоева деҳқончилик учун ер, О.Хайдаровнинг отаси фарзандининг таълим контрактини тўлаш масалаларида кўмак сўрадилар.

.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги