Бугун мамлакатимизда, хусусан туманимизда ҳам қиш мавсумини беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши, ис гази ва овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш кенг қамровли профилактик-тушунтириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Кўринмас қотил дея ном олган ис гази кўп учрайдиган заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги ёки чала ёниши оқибатида вужудга келади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимининг ФМ-10-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида 4-сектор ҳудудида фуқаролар томонидан газ, кўмир, ўтинлардан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этиш, қўлбола ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланмаслик, ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланмаслик, ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиш борасида тавсиялар бердилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги