Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Нажмиддинов, шунингдек чегара ҳудудлар бўлмиш "Намуна", "Қайроқи" ҳамда "Сойбўйи" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг куз-қиш мавсумида кўмир билан таъминланганлик ҳолатини кўздан кечирди.

Бугунги кунгача "Қайроқи" маҳалласида режадаги 230 тоннадан 186 тонна, "Намуна"да 290 тоннадан 175 ҳамда "Сойбўйи" маҳалласида 260 тоннадан 150 тонна кўмир аҳолига етказиб берилди.

Фуқаролар билан мулоқот давомида туман раҳбари бундан кейин ҳам аҳолининг  кўмирга бўлган эҳтиёжи таъминлаб берилишини таъкидлади.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги