Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, ёшлар ўртасида соғлом



рақобатни шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-сонли касб-ҳунар мактабида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Халқ таълими бўлими, туман Адлия бўлими ҳамда туман ИИБ билан ҳамкорликда “Ёшлар ва қонун” танловининг туман босқичи ўтказилди.
Танловда сектор босқичларида ғолибликни қўлга киритган 4 та жамоа аъзолари билимларини синовдан ўтказиб, ўзаро беллашдилар.
Беллашув якунига кўра “Тошкент” маҳалласининг билимдон ёшларига танловнинг навбатдаги вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмаси берилди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





