Жорий йилнинг 27 ноябрь куни халқ депутатлари туман Кенгашига 6-Туман, 14-Сутлибулоқ ва 28-Охунбобоев сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга депутат сайлови бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ўтказилган сайловда жами 13688 нафар рўйхатга олинган сайловчиларнинг 8217 нафари ёки 60 фоизи иштирок этди.

Сайлов якунлари ҳақидаги округ сайлов комиссияларининг баённомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 93, 96, 97–моддаларига мувофиқ, туман сайлов комиссияси қарор қабул қилди.

Унга кўра, халқ депутатлари туман Кенгашига 6-Туман округидан шифокор, нафақадаги Эшонов Нажмиддин Исроилович, 14-Сутлибулоқ округидан "Агропиллахона” МЧЖ директори Хайдарова Насибахон Ибрагимовна ва 28-Охунбобоев округидан Ўз.ЛиДеП туман Кенгаши аппарати раҳбари Қосимова Гулнора Йўлчибоевналар депутатликка рўйхатга олиндилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги