Айни кунларда юртимиз бўйлаб халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Ўттиз йил миллий қонунчилик тарихида ўзига хос бир даврни ташкил этади.

Ушбу йилларда Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида қутлуғ сана шарафига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Давлат мадҳияси куйлангандан сўнг туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов барчани бугунги кунимиз ва истиқболимизни белгилаб берувчи ҳужжат - Конституция куни билан муборакбод этди.

Шундан сўнг тадбирда барча соҳаларда фидоийлик билан меҳнат қилаётган, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган 110 нафар юртдошларимиз,  меҳнат фахрийлари Конституциямиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан таъсис этилган кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Мукофотларни тантанали топшириш маросимида сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги