Айни совуқ кунларда аҳолини кўмирга бўлган эҳтиёжини қондириш муҳим аҳамият касб этгани ҳолда мутасаддилар олдида турган биринчи даражали масалалар сирасига киритилган.

Ушбу мақсадда Янгиқўрғон туманида ҳар бир маҳаллага жадвал асосида ўз вақтида кўмир етказиб берилмоқда. Жумладан, бугуннинг ўзида туманнинг Қайроқи, "Барака", "Баркамол", Ровут, Гаистон, "Нурафшон", Қизилқиёқ, Қораполвон, Радивон, Қуйи Қораполвон, Юмалоқтепа, "Ибрат", "Юксалиш", "Тошкент", Қўриқ, Бешбулоқ, "Гулшан", "Ғайрат", Чўмбағиш, "Ўрта" ҳамда "Туман" маҳаллаларида яшовчи фуқароларга жами 404 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилди.
Мазкур сотилаётган кўмир аҳолини куз-қиш мавсумига тайёргарлигини осонлаштириш мақсадида 1 тоннаси 303 000 (уч юз уч минг) сўмдан сотувга қўйилган.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





