"Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали Янгиқўрғон туман бўлими томонидан қиш-қировли кунларда ҳам истеъмолчиларни бир маромда суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.



Ёғингарчилик бўлишига қарамай, аҳолининг таъминотга бўлган эҳтиёжи инобатга олиниб, ҳудудларга белгиланган график асосида суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда. Бунда туманнинг олис, чегара ҳудудлари - Оқтом, Мўғол каби маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан 5-6-7-8 декабрь кунлари Мўғол, Оқтом, Мамай, Олмазор, Бўстон, Қорасув, Тинчлик, Бирлик, Нов, Туман, Қизилқиёқ, Баркамол, Водий, Қорасув, Ибрат, Барака, Бекобод, Қуйи Қораполвон, Хўжашўркент, Ғовозон, Истиқбол, Соҳил маҳалла фуқаролар йиғинларининг 6380 нафар аҳолиси учун жами 127 600 килограмм суюлтирилган газ етказиб берилди.
Бугун Бўстон ҳамда Гулистон маҳаллаларига ҳам газ баллонлари етказиб берилмоқда.
Ушбу мақсадларга бўлимнинг 7 та техникаси ва 15 нафар ходими жалб этилган.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





