Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 42-сессияси бўлиб ўтди.
Сессиянинг кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарорини туманда ижросини таъминлаш масаласи кўрилди.



Ушбу қарор ижроси доирасида туманда амалга оширилаетган ишлар юзасидан Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Муроджон Сотиболдиев маълумот берди.
Юқоридаги қарор ижроси доирасида туман бўйича биринчи босқичга 28 та объект киритилиб, 34 млрд 618 млн.сўм маблағ ажратилган.
Ушбу объектлар сирасига маҳаллаларда ички йўлларни асфалтлаш, шағаллаш, электр энергия тармоқларини янгилаш, тортиш, спорт майдончаларини қуриш каби лойиҳалар киритилган.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





