Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 42 - сессиясида кун тартибидаги кейинги масала юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Лайло Аҳмедованинг ҳисоботи ҳам тингланди.

Л.Аҳмедова якунига етаётган йилда туман аҳолисига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳолини чет эл ҳамда республика марказларига боришларини камайтириш мақсадида жорий йилда амалга оширилган ишлар ва келгуси 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар борасида батафсил тўхталди.

Шунингдек, у ўз сўзида давлатимиз раҳбарининг тиббиётни аҳолига янада яқинлаштириш борасида келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича бир қатор таклифлар киритди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги