🔻 Янгиқўрғон туманида доимий равишда "Темир", "Ёшлар" ҳамда "Аёллар" дафтарида турган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш, уй шароитида меҳнат қилиб, даромад топишларига кўмаклашилмоқда.



Айниқса, чеварчиликка уқуви бор аёллар уйида ўтириб, қўни-қўшни, яқин атрофдагиларнинг кийим-кечагини тикиб, рўзғорига ёрдамлашиб туради. Агар у бирон ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилса жамият ривожига ҳисса қўшади, кексайганда пенсия олиши осонлашади.
Шунинг учун ҳам “Аёллар дафтари” ташкил этилганидан бери эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машинаси беришга аҳамият қаратилмоқда. Уларнинг кўпчилиги ёнига шогирдлар олиб, ҳунарини ишсизларга ўргатаётгани янада қувончли.
Бугун Янгиқўрғон туманининг турли маҳаллаларида яшовчи, ҳоким ёрдамчиларидан жиҳоз олишда ёрдам сўраган 200 нафарга яқин аёлларга тикув машиналари тарқатилди.
-Ниятимиз сизларнинг турмушингиз яхшиланишига кўмаклашиш. Бу имкониятдан самарали фойдаланинг, -деди туман ҳокими А.Нажмиддинов.
Бундай эътибордан шодланган хотин-қизлар ўзларидаги қувонч ва хурсандчиликларини ифода этган ҳолда давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини изҳор этишди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





