Яқинда Янгиқўрғон тумани, Сойбўйи маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Манзура Мирзаалиева Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали ҳалқпарвар давлат барпо этиш” Давлат гранти лойиҳасида иштирок этган эди.



Танлов натижасига кўра, М.Мирзаалиева лойиҳанинг “Чекка ҳудудларда аҳолининг маънавий-маърифий маданиятини ривожлантириш мақсадида маҳалла кутубхоналари фаолиятини йўлга қўйишда ижтимоий шериклик” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритиб, 35 млн. сўм грант ютиб олган эди.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида китобхонлик маданияти шаҳар ва туман марказларида эмас, чекка ҳудудларда ҳам ривожланишига эришилиши кўзда тутилган.
Бугун 44-умумтаълим мактабида М.Мирзаалиеванинг "Китоб ва китобхонлик - инсон маънавияти кўзгуси" номли лойиҳаси асосида ташкилланган тадбирда ўқувчилар томонидан турли бадиий чиқишлар, шеър ва қўшиқлар орқали китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, китобхонлик аҳамияти кенг тарғиб этилди.
Тадбирда лойиҳа муллифи томонидан мактабда ташкилланган кутубхона учун 8 млн.сўмлик китоблар жамланмаси топширилди, китобхонликни тарғиб этишда иштирок этган ўқитувчилар рағбатлантирилди.
Ўқувчилар томонидан турли миллат рақсларининг ижро этилиши ҳудудда миллатлараро тотувлик қадриятлари юқори қадрланишидан далолат берди.
Барчага кўтаринкилик бахш этган тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Н.Муҳаммадиева, туман ҳокимининг ўринбосарлари - Н.Абдураҳманова ҳамда Э.Мехманов, халқ депутатлари туман Кенгашининг котибият мудираси М.Эргашева, туман ИИБ ходими Г.Чубаева ҳамда мактабнинг педагогик жамоаси ва ўқувчилар иштирок этдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





