Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» ва "Ҳосил байрами" нишонланмоқда.



Аҳолимизнинг озиқ-овқат маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларимиз тўкинлигини, нархларнинг барқарорлигинии таъминлашда деҳқон ва фермерларимизнинг ҳиссаси катта.
Тадбирни очиб берган туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этиб, уларда фаол иштирок этаётган, юртдошларимиз дастурхонининг янада фаровон бўлишида муносиб ҳисса қўшаётган соҳа ходимларига Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан хонадонида намунали томорқа юритган Ботиржон Орзимов, Зафаржон Сиддиқов, Бахромжон Нурматов, Хуриниссо Охуновалар "Намунали томорқачи", Сайера Абдуаминова, Дилшоджон Хакимов, Талъатжон Абдурахимов, Тўрахон Нажмиддинов, Рустамжон Иноятовлар "Илғор фермер" ҳамда Саидолим Султонов, Исломиддин Мирзаев, Фарходжон Йўлдошев, Алишер Ашуровлар "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.
Бундан ташқари кўп йиллик самарали меҳнатлари, туманда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлардаги фаол иштироки учун ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан бир қанча ҳамкор ташкилотлар раҳбарларининг меҳнатлари ҳам эътироф этилди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





