Ҳурматли, энергетиклар!

Бугун туну кун, қишнинг изғиринию ёзнинг жазирамасида истеъмолчилар манфаати учун беминнат хизмат кўрсатадиган энергетиклар куни.

Ушбу кун билан туманимизда фаолият юритаётган барча соҳага алоқадор ходимларни самимий табриклайман.

Таъкидлаш жоизки, истеъмолчиларга сифатли ва намунали хизмат кўрсатиш ҳамда таъминотда барқарорликка эришиш йўлида айниқса, кейинги беш йил мобайнида кенг кўламли модернизациялаш ишлари амалга оширилди.

Зиммасидаги залворли вазифасини сидқидилдан адо этиб, доимо юзи ёруғ бўлаётган ва виждон амри билан фаолият кўрсатаётган энергетиклар, шукрки, орамизда бисёр.

Қадрли энергетиклар!

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва омад-муваффақиятлар доимо ёр бўлаверсин! Оилангизга хотиржамлик, хонадонингизга фаровонлик, ишингизда янги зафарлар, келгусида барча эзгу ниятларингиз рўёбини тилайман.

Ишингиз бехатар, таъминотингиз узлуксиз бўлсин!

Ҳурмат билан Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги