Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлашнинг самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби жорий этилиб, "Ёшлар дафтари" ташкил этилганлиги ўз самарасини бермоқда, десак муболаға бўлмайди.



Жорий йилда Янгиқўрғон туманида 1648 нафар ёшлар "Ёшлар дафтари"га киритилган бўлиб, улардан 1036 нафарига турли йўналишларда кўмак кўрсатилди.
Бугун Маданият марказида "Ёшлар дафтари" - имкониятлар дафтари" шиори остида ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари субсидия асосида сафарбарлик чақируви резерви ҳизмати бадали, таълим шартномаси асосида маблағ ўтказиш, бир марталик моддий ёрдам, даволаниш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун мурожаат қилган 240 нафар ёшларнинг талаблари қаноатлантирилди.
Тадбирда жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этдилар.





