Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида фидойи ёшлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловининг Наманган вилоят босқичинин тақдирлаш маросимида “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика” ҳамда “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишлари бўйича жами 80 нафар истеъдодли ёшлар иштирок этдилар.

Тақдирлаш маросимида сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов танловда иштирок этган ёшларнинг тасвирий санъат ва амалий санъат бўйича кўргазмалари, назм, наср ва публицистик материаллари ҳамда миллий мақом ва миллий эстрада бўйича ижодлари барчани лол қолдиргани ҳамда бугунги кунда мана шундай ёшларнин тарбиялаш ва уларга таълим бериш ҳар қачонгиданда зарурлигини таъкидлаб ўтди ва ҳаётий мисолларни айтиб берди.

Улар орасида миллий мақом санъатида бетакрор ижроси билан олқишларга сазовор бўлган янгиқўрғонлик Шахризода Убайдуллаева 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.