Жойларда Наманган вилояти ҳокими Ш.Абдуразаков томонидан жорий йил ноябрь ойида тасдиланган режа-жадвалга асосан вилоятдаги ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун Янги йил шодиёналарини муносиб нишонлаш мақсадида “Янги йил эртак томошаси” театрлаштирилган шоу дастурлари намойиш этилмоқда. 

Шунга кўра, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиқўрғон туман бўлинмаси кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасалардаги касаба уюшма аъзоларининг 600 нафар фарзандлари учун "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда туман Маданият марказида театрлаштирилган байрам тадбири ташкил этилди.

Театрлаштирилган тадбир қахрамонлари болаларга олам-олам қувонч бағишлашди. Айниқса, Қорбобо ва Қорқиз болаларга ўзгача шодлик, байрамона завқу шавқ улашдилар.