Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан халқимизнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини бироз бўлса-да аритиш, дилларига хушнудлик олиб кириш мақсадида ҳудудларда бир қатор ишлар олиб борилмоқда.



Бугун куннинг биринчи ярмида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов 3-сектордаги Қорасув, "Тошкент", "Юксалиш", "Обод", "Бешбулоқ" маҳаллаларидаги меҳнат мигрантларининг оилалари ҳолидан ҳабар олинди.
Учрашув давомида хонадон вакиллари билан самимий суҳбатлашиб, яшаш шароитлари, муаммолари ўрганилди, уларга ечим топилди.
Мулоқот давомида хонадон эгаларини Янги йил байрами билан табриклаб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги





