Янгиқўрғон туманидаги чегара ҳудудларда ижтимоий барқарор муҳитни таъминлаш, ёғинли, совуқ кунларда аҳолининг кайфиятини кўтариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун Қизилёзи маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлигининг ташаббуси билан аҳолига қулайлик яратиш, узоғини яқин қилиш учун арзонлаштирилган нархларда кўмир, суюлтирилган газ баллони ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкилланди.

Айни дақиқаларда маҳалла фуқаролари ушбу имкониятдан унумли фойдаланишиб, керакли маҳсулотларни сотиб олишмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги