Бугун эрта тонгдан туман ҳокими А.Нажмиддинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва тегишли ташкилотлар раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳ Янгиқўрғон Деҳқон бозорини тартибга солиш, фуқароларнинг бозор ичи ва йўлакларда эркин, хавфсиз ҳаракатланишларини таъминлаш бўйича ўрганиш олиб борди.

Ўрганиш давомида, шунингдек фавқулодда вазиятларда бозорда хавфсизлик чораларини кўриш, нарх- наво барқарорлигини таъминлаш, санитария-гигиена ҳолатларини яхшилаш бўйича ҳам қўшимча кўрсатма ва вазифалар берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги