Айни пайтда Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор Икромхон Нажмиддинов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида Янгиқўрғон туманида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу қарор асосида туманда 28 та объект лойиҳага киритилиб, ундан 7 таси ички йўлларни таъмирлаш, 6 таси электр , 10 таси ичимлик суви таъминотларини яхшилаш, 2 та мактабнинг иситиш тизимини қайта қуриш, 2 та минифутбол стадионини қуриш ва 1 та светофор ўрнатиш лойиҳалари ўрин олган.

Муҳокама йиғилишида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тендерда ғолиб бўлган масъулияти чекланган жамиятлари томонидан олиб борилган ишлар таҳлил қилинди. Натижада ҳудудларда ҳали иш бошламаган қурилиш ташкилотларига нисабатан тендерни бекор қилиб, объектни қайтариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Танқидий руҳда кечаётган йиғилишда мақсад - аҳолини рози қилиш, шу боис лойиҳаларни сифатли ва тез фурсатларда якунига етказиш, бунда округ депутати ҳамда маҳалла раисининг назорати муҳимлиги таъкидланди.

Муҳокамада Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Аҳмаджон Аълохожаев, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курси директори Раҳмонжон Эгамбердиев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари иштирок этмоқдалар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги