Мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган аномал об-ҳаво сабаб электр энергияси, табиий газ, кўмир каби энергия таъминотига талаб бир мунча ортиши табиий.



Шу сабаб совуқ ҳавода аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида таъминотни узлуксиз етказилиши назорат қилинмоқда.
Янгиқўрғон туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан ижтимоий объектларнинг иссиқлик билан таъминланганлик ҳолатини ўрганилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда, ҳолат барқарорлиги таъминланмоқда.
Хусусан, бугун сектор раҳбарлари "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғини биноси, Заркентдаги 61- ҳамда Исковотдаги 59-оилавий поликлиникаларнинг иссиқлик тизими ўрганиб, кўмир захираларини кӯздан кечирдилар.
Ўрганиш давомида келгусида ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизимини бир меъёрда ишлаши бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги





