Айни дақиқаларда туман ҳокими жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилмоқда.

Унда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилмоқдалар.

Жумладан, "Водий" маҳалласидан М.Эшонов, Н.Абдуқодировалар моддий ёрдам, "Обод"дан З.Хамдамов озиқ-овқат, Бекободдан М.Отабоева уй- жой, У.Аҳмадалиева даволанишга ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Хусусан, уй-жой олиш масаласида мурожаат қилган фуқаролар давлат хизматлари марказига, моддий ёрдам сўраганлар "Маҳалла" хайрия жамоат фондига йўналтирилди.

Турғунпўлатова Мухтасарнинг рассомчилик ва хайкалтарошликни ёшларга ўргатиш учун асбоб ускуналар олишда ёрдам сўраб қилган мурожаати Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига йўналтирилди.

Яна бир қатор фуқароларга мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.