Юртимизда аномал совуқ об-ҳаво ҳукм суриши натижасида коммунал тизимда бир қатор муаммолар юзага келди.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида  Янгиқўрғон туман ҳокимлиги томонидан барча чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, бугун секторлар кесимида тумандаги 71 та  маҳалладаги 364 та ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга 109.2 тонна кўмир тарқатилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги