Юртбошимизнинг изғиринли, совуқ кунларда аҳолининг ҳолидан хабар олиш, қийналганларни озиқ-овқат билан таъминлаш ҳақидаги кўрсатмаларига биноан Янгиқўрғон туманида ҳам чора-тадбирлар ташкилланмоқда.

Жумладан, бугун "Нуронийлар" жамоатчилик Кенгаши вакиллари томонидан бемор, қийналган, турмуш ўртоғи чет давлатга кетиб, маблағ жўнатмаётган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Уларга "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

"Соҳил" маҳалласидан 96 ёшни қоралаган Анасхон ота Мўминов йўқловчилардан миннатдор бўлиб, дуога қўл очди, шундай совуқ, синовли кунларни аҳиллик билан енгиш мумкинлигини таъкидлади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги