Инсон қадри улуғланаётган юртимизда қишнинг изғиринли кунларида халқимизга хос меҳр-саховат, ғамхўрлик, бардошлилик хислатлари яна бир бор намоён бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан аномал совуқ кунлари ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш вазифаси топширилган эди.

Ушбу мақсадда Янгиқўрғон туман ҳокимлиги томонидан "Саҳоват ва кўмак" жамғармасининг туман бўлими маблағлари ҳисобидан 810 нафар фуқароларга "Саҳоват карвони" орқали кундалик рўзғорда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

— Барчамиз учун синовли бўлган совуқ кунларни беталофат, сабр-бардош билан енгиб ўтганимизнинг ўзи қаҳрамонликдир, десам муболаға бўлмайди. Бундай пайтларда сизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, зарурий кўмакларни бериш бизнинг биринчи галдаги вазифамиз. Зеро, Юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ҳам шунга қаратилган,— деди туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги