Аҳиллик, ҳамжиҳатлик билан аждодларимиз кўп қийинчиликлар, синовларни енгиб ўтишган
Қишнинг чилласида юртимизда ҳукм сураётган аномал совуқни ҳам ҳалқимиз сабр билан енгиб ўтмоқда.


Бу кунларда, айниқса, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли ўзига хос қийинчиликларга дуч келди.
Шу боис туман ҳокимлигининг ташкилотчилигида улар учун ош тайёрлаб бериш жараёнлари давом этмоқда.
Хусусан, 5 та маҳалладаги 7 та кўп қаватли уйлар ҳовлисида дошқозонда 210 кило гуруч дамланиб, эҳсон ошлари пиширилди.
Айниқса, "Водий", Бешбулоқ, Қорасув, "Обод" маҳаллалардаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар уларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрликдан мамнун бўлишди.
Хусусан, "Қорасув", "Обод" маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар жойлашган манзилларда ҳам аҳоли уларга қаратилаётган эътибордан мамнунликларини яширмадилар.
Эҳсон оши, Маданият бўлими ходимлари ташкилланган концерт дастурлари уларга совуқ кунда илиқлик, хўш кайфият бағишлади, десак муболаға бўлмайди.
- Совуқ кунларда қийналдик, рости. Чунки кўп қаватли уйларда овқат пишириш ҳам мушкул бўлиб қолди. Бизга ғаимхўрлик кўрсатаётган туман раҳбарларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз дейди, - Н.Иминова.





