Қишнинг изғиринли кунларини ҳалқимиз сабр, матонат билан енгиб ўтмоқда.

Бу кунларда, айниқса, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли ўзига хос қийинчиликларга дуч келди.

Шу боис туман ҳокимлигининг ташкилотчилигида ҳомийлар томонидан улар учун ош тайёрлаб бериш жараёнлари давом этмоқда.

Бугун ҳам "Водий" ҳамда Бешбулоқ маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчилар учун эҳсон ошлари дамланди.

Бу уйларда яшовчи фуқаролар уларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлишди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги