Янгиқўрғон тумани ҳокими янги графикка биноан фуқароларни шанба кунлари қабул қилмоқда.



Унга биноан бугун туман раҳбари юридик ва жисмоний шахсларни қабул қилди.
Фуқаролар тадбиркорлик, деҳқончилик қилиш учун ер, уй-жой, озиқ-овқат, алимент ундириш масалаларида ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Қабул давомида Оқсув Ғовозондан Г.Носирова ва "Тошкент"дан Б.Журабаеваларни озиқ-овқат, Қўриқ маҳалласидан Т.Султоновни ўтин билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Ер ажратиш, моддий ёрдам, алимент олиш, бола пули олиш масалаларида мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги





