Бугун Янгиқўрғон туман ҳокимлигида жиноятчиликка қарши кураш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.



Унда туманда 2022 йилда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш аҳволи, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш ҳолатига танқидий баҳо берилди ҳамда мутасадди раҳбарларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.
Якунда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширишга қаратилган зарур чора - тадбирлар белгиланди.
Тадбирда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ҳамда соҳага алоқадор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги





