Очиқ мулоқотда Янгиқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Кўпайсинов, туман ҳокими ўринбосари Ш.Турдиев, туман прокурори ёрдамчиси С.Дадамирзаев, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.



Тадбирда йирик тадбиркорлик субъектларини аномал совуқ шароити давомида энергоресурслар етишмаслиги оқибатида юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш бўйича муаммоли масалалар ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, йирик ишлаб чиқарувчи экспортёр корхона вакиллари “AMINJON XALIMA TEKSTIL” МЧЖ ва “MARVEL MILK” МЧЖ, “SARAZAR” МЧЖ, “ETALON TBM” МЧЖ, “YANTEKS” МЧЖ, “VALLEY MONTAIN FRUITS” МЧЖ раҳбарлари ҳамда бир қатор тадбиркорлик субъектлари муаммоли масалалар юзасидан ўз таклифларини баён этдилар.
Тадбир давомида тадбиркорлик субъектларини муаммоли масалалари ечими бўйича туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси томонидан туман "Газ таъминот", туман Электр тармоқлари корхонаси, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, Агробанк, Халқ банк туман филиаллари раҳбарларига тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Ш.Турдиев томонидан 2023 йил инвестиция дастури доирасида туманга белгиланган 50,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағларини ўзлаштириш ҳамда 32,0 млн.АҚШ доллари миқдоридаги экспорт амалларини бажариш учун салоҳиятли тадбиркорлардан иборат делегация шакллантириб, хорижий ҳамкорлар топиш бўйича амалий ишлар амалга ошириш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан келишиб олинди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги





