Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси Янгиқўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 1-сектор ҳудудида жойлашган 200 ўринли "ЗАРКЕНТ БАРАКА ЧЕВАРЛАРИ" МЧЖда "Меҳнат ярмакаси" ташкил этилди.

Бундан мақсад чегара ҳудудларда жойлашган 21 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишсиз фуқароларни ҳамда туман ИИБ пробация хизматида рўйхатда турган ва «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлашдир.

Ушбу ярмаркада 58 нафардан ортиқ фуқаролар жалб қилиниб, шундан 27 нафарига ишга жойлаш учун йулланмалар берилди.

Бундан ташқари ярмаркада иштирок этган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кооперативларга аъзо бўлиб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги