Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати томонидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкилланди.

Унда марказнинг Давлат ҳуқуқлари инспектори Маҳсутали Турсунов томонидан туманда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, миграция мавзуларида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот давомида ҳоким ёрдамчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар. Хусусан, уларнинг қандай вазиятларда одам савдоси ҳолати қайд этилиши, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали хориж давлатларига ишлагани кетаётган фуқароларга бериладиган имтиёзлар, шунингдек, хорижда ишлаётган фуқароларга иш стажи ҳисоблаш қоидалари ҳақидаги саволларига марказ мутахассислари атрофлича жавоб бердилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги