2022 йилда "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг иккинчи мавсумида Янгиқўрғон тумани Халқ таълими бўлими томонидан илгари сурилган 8 та лойиҳаларни молиялаштириш учун 7 млрд. 350 млн. сўм маблағ йўналтирилган эди.

Унга 17-умумтаълим мактабининг иссиқлик тизими ва қозонхоналарини янгилаш, 14- ва 16-умумтаълим мактабларига сунъий қопламали, усти ёпиқ минифутбол майдончаси, 45-умумтаълим мактабининг моддий техника базасини янгилаш, 7- ва 9-умумтаълим мактаблари биноларини мукаммал таъмирлаш, 47-умумтаълим мактабига 2-типдаги спорт майдончаси ҳамда 11-умумтаълим мактабининг спорт зали ва ёрдамчи биносини тўла таъмирлаш ташаббуслари киритилган эди.

Бугун туман раҳбари ану шу лойиҳалар бўйича иш давом эттирилаётган, хусусан мактаб биносининг эшик ва дераза ромлари янгиланаётган 9-умумтаълим, минифутбол майдончаси қурилаётган 14- ва 16- ҳамда 47-умумтаълим мактабларида бўлиб, амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ва сифатини ўрганди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги