Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорини туманимиздан 28 та объект киритилиб, 33 млрд 520 млн. сўм маблағ ажратилган.

Бугунги кунда об-ҳаво шароитига қараб жойларда ушбу қарор ижроси юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 3-сектор ҳудудидаги Юқори Қораёнтоқ МФЙда айни кунларда тендерда ғолиб бўлган “GREN WINDOW” МЧЖ томонидан 1 та тик қудуқ қуриш ва 8,5 км тармоқ тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунгача 2 км. тармоқ тортилди. Ушбу ишларга 4 та техника ҳамда 16 нафар ишчилар жалб этилган.

Ушбу мақсадларга 2 млрд. 4 млн. сўм маблағ ажратилди.

Жараён якунига етгач 500 та хонадон ичимлик суви билан таъминланади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги