Мамлакатимизда, хусусан, Янгиқўрғон туманида ҳам олис, чегара ҳудудларда яшовчи аҳолининг турмуш даражасини, шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунда ҳудуд инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳоли учун қулайликлар яратиш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.

Хусусан, бугун вилоятда бўлиб турган Ички ишлар вазирининг ташаббуси билан ана шундай ҳудудлардан бири - Поромонда ҳам арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкилланди.

Тадбирда иштирок этган туман раҳбари ҳамда туман ИИБ бошлиғи аҳоли билан мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган бир қатор муаммолар ечими юзасидан суҳбатлашишди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги