Жорий йилнинг 3-19 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Харяна штатида ҳар йили ўтказиладиган 36-Халқаро "Суражкунд Мела" анъанавий ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда.

Ушбу дунёдаги энг йирик ҳунармандчилик фестивалларидан бири ҳисобланмиш халқаро тадбирда ҳар йили Ҳиндистоннинг барча минтақалари ва дунёнинг кўплаб давлатларидан келган ҳунармандлар, миллионлаб сайёҳлар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этади.

Айни кунларда ҳам бу фестивалда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 11 турдаги амалий санъат усталари, ҳунармандлар ҳамда "Лазги" рақс жамоаси ўз маҳоратларини, қўл меҳнати намуналарини намойиш этиб, барчанинг эътиборини тортмоқда.

Иштирокчилар орасида Янгиқўрғон тумани Маданият маркази ходими, ёш ҳунарманд Исмоил Мамаджонов ҳам ўзи ижод қилган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги