
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан ва Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҚҚ-406-IV-сонли қарорига муофиқ 2023 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг биринчи босқичи учун бугунги кунда Янгиқўрғон тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 7829.3 млн сўм маблағлар шакллантирилган.
Фуқаролар таклиф этган ташаббуслар қуйидаги босқичларда амалга оширилади.
1-босқич: Порталга таклифлар киритиш 2023 йил 6 февралдан 25 февралгача 20 кун.
2-босқич: Порталда фуқаролар томонидан қолдирилган таклифларни ишчи
комиссияси томонидан саралаб олиш 2023 йил 26 февралдан 17 март кунигача 20 кун.
3-босқич: Порталда саралаб олинган таклифларга овоз бериш 2023 йил 18 мартдан 6 апрель кунигача 20 кун.
Янгиқўрғон туман хокимлигининг молия бўлими мутахассислари томонидан туман ахолиси билан мулоқотларда муаммоларни бартараф этиш, махалланинг инфратузилмасини яхшилаш, (ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, борларини таъмирлаш, ички йулларни шағаллаш ёки асфальт қилиш, кўча ёритиш чироқларини ўрнатилаш, болалар спорт майдончалари ва бошқа кунгил очар хиёбонлар барпо этиш, таъмирга мухтож бўлган ижтимоий соха муассасаларини таъмирлаш ва қўшимча бино қуриш ёки моддий техника базасини ривожлантириш учун жихозлар сотиб олиш ва бошқалар) бўйича фуқаролар ўз таклиф ва муаммоларни “OpenBudget.uz” ахборот порталига жойлаштиришлари мумкинлиги тўғрисида турли семинарлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Агарда openbudget.uz ахборот порталидан фойдаланишда бирон бир тушунмовчиликлар бўлса туман молия бўлими мутахассислари сиз азизларга ўз ёрдамларини беришга тайёр. Мурожаат учун телефон 93-403-46-26.
Янгиқўрғон туман аҳолисига 2023 йилнинг дастлабки “Ташаббусли бюджет” жараёни бошланганлигини маълум қиламиз. Хозир “Ташаббусли бюджет” жараёни бошланганлиги муносабати билан фуқаролар томонидан 240 та лойиха тайёрланиб дастурга жойлаштирилди. Энди Сиз ҳам ўзингиз истиқомат қилиб яшаб келаётган махаллангизда анчадан буён ечимини топмай келаётган муаммоларни махалладошларингиз билан уюшган холда бартараф этиш учун имконият пайдо бўлди. Махаллангизни инфратузилмасини яхшилаш йўлида фаол иштирок этиб ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик сувини яхшилаш, электор ва газ муаммолари ва бошқа муаммолар бўйича порталда таклиф қолдиринг ва махаллангиз ривожланишига ўз хиссангизни қўшишингизни сўраб қоламиз.
Э.Жабборов,
Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг молия бўлими мутахассиси





