Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Ўзбекистон халқига  Мурожаатномасида белгиланган вазифалар юзасидан Янгиқўрғон туманидаги маҳаллалар ва хонадонларда тинчлик, осойишталикни таъминлаш, миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз асосида билим олиш, кенг дунёқарашга эга, юксак маънавиятли, ватанпарвар,  ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг жараёнида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Аълоходжаев, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш  бўлими бошлиғи К.Усмонов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, вилоят Халқ таълими бошқармаси вакили ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Жумладан, тумандаги 7-умумтаълим мактабида ўқувчилар одоб-аҳлоқини янада яхшилаш, саломлашиш, китобхонлик, гигиена талабларига риоя қилиш, синф раҳбарларининг ўқувчилар билан индивидуал иш олиб бориши, ўқувчиларга оилаларида дарс тайёрлаш учун яратилган шароитлари билан танишилди.

8-10-синф ўқувчиларининг  хорижий тилларни ўрганишлари, китобхонлик борасида эришган ютуқлари гуруҳ иштирокчилари томонидан ижобий баҳоланди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси  томонидан аҳолига патронаж хизматларини кўрсатиш,  хонадонларни озодалиги бўйича қилинаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Юқорида тилга олинган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича тавсиялар берилди. 

Тумандаги Қораполвон МФЙда яшовчи Д.Турғунов, М.Икромхонова, "Бунёдкор" МФЙ, фуқароси Т.Қозоқова, Соҳибкор МФЙда яшовчи М.Асқаров, Ғ.Юнусалиевларнинг хонадонида бўлиб, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига эътибори, синф раҳбарлари билан ҳамкорлиги ўрганилди.

Шунингдек, юқоридаги маҳаллаларнинг бешлик ходимлари билан алоҳида суҳбат ўтказилди ва уларга  "Мактаб-оила-маҳалла"  ҳамкорликдаги ишларни намунали йўлга қўйиш орқали фарзандларимиз таълим-тарбиясини янада яхшилаш бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги