Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳоли, уй-жойлар, тадбиркорлик субъектлари сони ортаётгани сабаб электр энергиясини ишлаб чиқаришга нисбатан истеъмол ошиб бораётганлиги яққол кўзга ташланмоқда.



Жорий йилнинг январь ойида ҳукм сурган аномал совуқ кунларида, айниқса, муқобил энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж яққол сезилди.
Шу боис Юртбошимизнинг яқинда Наманган вилоятига қилган ташрифлари чоғида ҳам қайта тикланувчи энергия ресурсларини барпо этиш, бунда қуёш электр панелларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.
Бугун Янгиқўрғон туман ҳокимлигида ҳокимлик аппарат ходимлари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда соҳа мутахассислари томонидан муқобил энергия, хусусан қуёшли панелларнинг афзалликлари, улардан тўғри фойдаланиш йўллари ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, бундай энергия ресурсидан фойдаланувчилар учун бериладиган имтиёзлар ҳам кенг тушунтирилди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





