Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-408-сонли қарорига асосан Янгиқўрғон туманида жами 28 та объект учун жами 33 млрд. 520 млн. сўм маблағ йўналтирилади. Бу маблағ асосан аҳолини тоза ичимлик суви, сифатли энергия билан таъминлаш ҳамда ички йўлларни асфальтлаш, шағаллашга сарфланади.



Айни вақтда "Муродил вақт инвест" МЧЖ томонидан кўп йиллар мобайнида ичимлик суви таъминотида қийинчилик бўлган "Бунёдкор" МФЙ аҳолиси учун 1 млрд. 670 млн. сўм маблағ эвазига 1 та тик қудуқ ҳамда 2,5 км. узунликда ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда.
Бундан ташқари ана шу масъулияти чекланган жамият томонидан 238 млн. сўм маблағ ҳисобига шу маҳалланинг 2 ,5 километр узунликдаги кўчасига шағал ётқизиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.





