“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси томонидан Нотариал палата билан ҳамкорликда бугун Янгиқўрғон тумани Маҳалла ва нуронийлар бўлимида “Ворислик хуқуқи” мавзусида бепул хуқуқий маслаҳатлар акцияси ўтказилди.



Акция давомида 28 нафар фуқароларга туманнинг малакали хуқуқий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, мутахассислар томонидан мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган мулклар, васиятнома тузишнинг муҳим жиҳатлари ва тартиби, меросни эгаллаш, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тўланадиган давлат божи миқдори ва бошқа маълумотлар юзасидан ҳам бепул хуқуқий маслаҳатлар берилди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





