Бугун туман ҳокими А.Нажмиддинов “Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви" доирасида, дахлдор мутасадди ташкилотлар ҳамда тижорат банк раҳбарлари иштирокида тадбиркорлик субъектлари билан учрашди.

Учрашувда туман ҳокими томонидан тадбиркорлик субъектларининг муаммоли масалалари бирма-бир ўрганилди.

Жумладан,
- 7 та тадбиркорлик субъектларига ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун банк кредитлари ажратиш;
- 1 та тадбиркорлик субъектига инновацион лойиҳасини амалга ошириши учун тегишли тартибда рухсатнома олишига кўмаклашиш;
- 4 нафар тадбиркорга “Қораполвон” кичик саноат зонасининг коммуникация тармоқларини жадаллаштиришда амалий ёрдам бериш масалалари кўриб чиқилди.

Туман ҳокими томонидан муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланди ва кўрсатмалар берилди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги