Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасидаги ишлар юзасидан навбатдаги пресс-тадбир ташкилланди.



Тадбир иштирокчилари ҳозирда "Бешбулоқ" МФЙда қийин шароитда яшаётган фуқаро О.Қўчқорова билан учрашдилар. Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдураҳмонова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сонли қарори асосида О.Қўчқоровани ижтимоий уйга жойлаштириш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилди.
Тадбир давомида кўздан кечирилган Ижтимоий мослашув марказида оғир ижтимоий вазият, руҳий тушкунликка тушиб қолган аёлларга психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади, тикувчилик ва пазандачилик йўналишлари буйича ҳунар ўргатилади, турмуш қуриш арафасида турган ёшлар етук мутахассислар томонидан ўқитилиб, оила қуришга тайёрланади.
Хусусан, ўтган йил давомида марказда "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш" комиссияси томонидан 610 та оила яраштирилди, 700 дан ортиқ оила қуриш арафасида турган ёшлар турмушга тайёрланди, 480 нафар аёллар касб-ҳунарга ўқитилди, 300 дан ортиқ аёлларга психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари, "Қўриқ" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, тўрт нафар аёлларнинг мурожаатларини ўрганилишининг гувоҳи бўлдилар. Аёлларга мурожаатлари юзасидан "Аёллар" дафтарига киритилиши, иш билан таъминланиши, кредит асосида тикув машинаси олишлари ҳамда даволаниш борасида кўмакланиши таъкидланди.
Кейинги манзил - "Аминжон Халима текстиль" МЧЖда бўлган пресс-тадбир иштирокчилари бу ерга маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ишга жойлаштирилган аёллар билан суҳбатлашдилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги





