Бугун туман ҳокимлигида туман раҳбари Асадулло Нажмиддинов юридик ва жисмоний шахсларни қабул қилди.

Қабулда туман прокурори Қ.Аҳмаджонов, туман ИИБ раҳбари Р.Якуббаевлар ҳам иштирок этдилар.

Навкент маҳалласидан келган бир гуруҳ мурожаатчиларнинг 400 метр узунликдаги кўчани шағаллаш ҳақидаги мурожаатлари ҳал бўлди этилди, фуқаролар томонидан эса ўз хонадонлари, деворлари, ховлисини тартибга келтириладиган бўлди.

Шунингдек, Бекобод маҳалласидан М.Отабоева, "Истиқлол"дан Ш.Рахимова, "Боғистон"дан Т.Йўлдошева, "Гулшан"дан Н.Аҳмаджоновалар моддий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Поромондан Ш.Рустамовга моддий ёрдам ҳамда Бекободдан М.Мирзаеваларга озиқ-овқат кўринишдаги ёрдам шу жойнинг ўзида ҳал қилинди.

Шунингдек, Ғовозондан Б.Мадалиева хонадони орқасидаги ариқни очиш, Навкентдан М.Пўлатова кадастр, Ровутдан М.Нажмиддинова тикув машинаси, "Тиллатепа"дан М.Қозақов деҳқон хўжалиги учун аукцион орқали ер олиш, Б.Абдурахмонова уй-жойини таъмирлаш масалаларида мурожаат қилдилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги