Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Наманган вилоятининг Косонсой,  Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  ПҚ-4941-сонли қарорида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳар бир ҳудудда сабзавот, картошка, дуккакли ва мойли экинларни яхлит майдонларга жойлаштириш ҳамда плантация усулида интенсив ва мевали боғ ҳамда токзорлар барпо этиш орқали маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш вазифаси белгиланган эди.

Шунга мувофиқ Янгиқўрғон туманидаги Боғистон ҳудудида самарасиз, кам ҳосилли ғалладан бўшаган майдонлардан  "Наманган шарбати" МЧЖга 301 гектар майдон ажратилиб, ҳозирда бу ерда сув тежаш технологиясини жорий қилиш орқали интенсив боғ ташкил қилиш ҳаракати олиб борилмоқда.

Жами  10 млн. 700 АҚШ долларни ташкил этадиган лойиҳага асосан олма боғи, 5000 тоннали музлатгичхона ва меваларни қайта ишлаш заводи барпо этиш кўзда тутилмоқда.

Айни дамда 100 гектар майдонда "Гала", "Пинк леди" навли олма кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилган.

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ушбу майдонда олиб бориляпган ишлар билан танишдилар. Қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдорлик тилаб, дуога қўл очдилар.

Яхши ниятлар билан олма кўчатлари экилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги