Ислоҳотлар самараси: 28 нафар фуқарога деҳқончилик учун ер ажратилди.



Бугун вилоятимизнинг қай бир ҳудудига борманг, барча жойда қишлоқ хўжалигида йўналишида баҳорги юмушлар авж паллада.
Президентимизнинг қарорлари асосида жорий йилда Янгиқўрғон туманида деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун 499 гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали очиқ танловга чиқарилиши белгиланган.
Хусусан, ушбу мақсадларда "Салмон" МФЙ ҳудудидан ҳам 28 гектар ер майдони ажратилган.
Ҳозирда ушбу қир-адирликлардаги баҳаво, сувли ер майдонлари 30 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида 28 нафар фуқарога берилиб, узумзор ташкил қилиш, четларига эса 5000 тур тут ишлари олиб кўчат экиш кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими ушбу манзилда ер ажратилган фуқароларга сертификатларни топширди, келгусида дехқончилик орқали юқори ҳосил олишларини тилади.
- Бу жойлар сизларнинг саъй-ҳаракатингиз билан обод манзилга айланишига ишонаман, - деди вилоят раҳбари.





