Вилоят ҳокимининг кейинги манзили - "Бунёдкор" маҳалласи бўлди.

"Бунёдкор"ликлар узоқ йиллардан бери ичимлик суви масаласида муаммоларга дуч келяпган эди.

Юртбошимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги 408-қарорларига асосан бу манзил инфратузилмасини яхшилаш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бу ҳудудда 1 млрд. 670 млн.сўм маблағ эвазига 1 та тик қудуқ ва 3,2 км. ичимлик суви тармоғини тортиш режалаштирилган.

Шу кунгача "MURODIL VAQT INVEST" МЧЖ томонидан 2,0 км. тармоқ учун траншея кавланиб, 1,0 километрида монтаж ишлари давом этмоқда.

Ишлар якунига етгач, "Бунёдкор"нинг 213 та хонадони ичимлик суви билан таъминланади.

Шавкатжон Абдуразаков маҳалла вакиллари билан суҳбати давомида уларни қийнаётган муаммолар билан танишар экан, маҳаллага кираверишдаги 1 км. масофадаги кўча асфалтланишини ҳам таъкидлади.

Суҳбат якунида маҳалла оқсоқоллари, онахонлари юртимизда аҳолининг турмушини енгиллатиш мақсадида амалга оширилаётган бунёдкорликлар учун миннатдорчилик изҳор этишди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги