Жумладан, бугун Шавкатжон Абдуразаков Жаҳон банкининг "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш 2-босқич лойиҳаси доирасида Лот-3 контракти бўйича тумандаги "Ғалаба" насос станциясида олиб борилаётган ишларни хам кўздан кечирди.



Ушбу насос станцияси ёрдамида тумандаги "Доли Саттаров -Саид Барака", "Исковот Ризқ Рўз' агрофирмалари ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги фойдаланишидаги ер майдонлари сув билан таъминланади.
Ҳозирги кунга қадар насос станция биноси тўла таъмирдан чиқарилган ва том қисми ёпилган.
Бундан ташқари насос станциядаги мавжуд 6 та насос агрегатларини реконструкцияга қилиш учун янги насос қурилмалари олиб келиниб, уларни ўрнатиш учун бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги





